Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта терими бўйича нархлар ҳақидаги хабарларни рад этди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта терими бўйича нархлар ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда «Пахта терими учун янги тўлов нархлари эълон қилинди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, пахта терими учун тўлов нархлари ҳар йили мавсум бошланиши муносабати билан, муайян бир муддатда белгиланади ва бозор тамойилларини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат томонидан тасдиқланади. Теримнинг ҳар бир тури учун алоҳида нарх белгиланади, сўнг барча ОАВ орқали эълон қилинади.

«Айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнида. Бунда унинг биринчи ва иккинчи терими учун (навларини ҳисобга олиб) қанча нарх белгиланиши аниқ кўрсатилади», – дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, вазирлик оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларни тарқатилаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш лозимлигига чақириб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг