Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қизил ҳудуд»да касаллик сони бирданига камайди — ССВ статистикаси

«Қизил ҳудуд»да касаллик сони бирданига камайди — ССВ статистикаси

Фото: «Xabar.uz»

2021 йил 29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110677 (+487) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 35 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 60 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 52 нафари Тошкент вилоятида,
  • 89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборлиси, анча вақтдан буён Тошкент шаҳрида 100дан зиёд касаллик қайд этилиб келинаётган эди.

Касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.

Тошкент шаҳри аввалроқ «қизил ҳудуд» деб эълон қилинганди. Шундай бўлса-да, бугун ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрида бир қатор оммавий тадбирлар ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг