Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизлар даврасидаги доҳий ва Трампдан медал олган ит (фото)

Қизлар даврасидаги доҳий ва Трампдан медал олган ит (фото)

Фото: «KCNA/AP»

Xabar.uz'да ҳафта воқеалари суратларда бериб ўтилади. Қуйида зобит қизлар даврасидаги доҳий, дорбознинг қалтис томошаси, турли давлатлардаги тартибсизликлар ва президент Трампдан медаль олган ит ҳақида фотолар билан танишиб олишингиз мумкин.

«Ким олади-ё, шугинани-ё!». Президент Дональд Трамп cайловолди учрашувида тарафдорларига шляпасини тортиқ қилмоқда. Флорида, АҚШ. Фото: «AP»
«Бу кўзлар нени кўзлар?!» Миршаб намойишчиларни сергаклик билан кузатмоқда. Ҳонгконг. Фото: «AFP»
«Кимга аза, кимга маза». Машҳур авлиё Марк майдони сув остида қолди. Табиий офатдан Италия миллионлаб евро зарар кўрди. Венеция, Италия. Фото: «AFP»
«Кутилмаган бахт». Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат армияси аёллар бўлинмасига қадам ранжида айлади. Фото: «KCNA/AP»
«Ишонч кўприклари бузилса...» Норозилик намойиши қатнашчиси қўлбола қуролда хавфсизлик кучларига «ўт очмоқда». Бир неча ҳафтадан буён давом этаётгани аксилҳукумат намойишларида 340 киши ҳалок бўлди, минглаб инсон жароҳатланди. Бағдод, Ироқ. Фото: «AFP».
«Титраётган она сайёра». Даҳшатли зилзила 21 кишини ҳаётдан олиб кетди, ўнлаб уйларни вайрон қилди. Дуррес, Албания. Фото: «EPA»
«Ёнаётган умид». Норозилик намойишидан лавҳа. Сантьяго, Чили. Фото: «Reuters»
«Ё ҳаёт, ё мамот!» Дорбоз 150 метр баландда қалтис томоша кўрсатаётир. Париж, Франция. Фото: «AFP»
«Футбол билан нафас олаётган ўлка». Нуфузли «Либертадорес» кубогини қўлга киритган «Фламенго» футбол жамоаси мухлислар томонидан иззат-ҳурмат ила қарши олинди. Рио-де-Жанейро, Бразилия. Фото: «AP»
«Итнинг яхшиси – този». «Ислом давлати» террорчи гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийни йўқ қилиш операциясида қатнашган «Сonan» лақабли кўппак. Жонивор қаҳрамонлиги учун АҚШ раҳбари томонидан медаль билан тақдирланди. Вашингтон, АҚШ. Фото: «Getty»

C.Cалим тайёрлади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг