Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қонунийликни бузган уч нафар судья ишдан олинди

Қонунийликни бузган уч нафар судья ишдан олинди

Уч нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилгани ҳақида Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан ёзма аризалари ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун:

Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари Исломжон Хамраев;

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси Давран Нуралиев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Эркин Эшонбобоев лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг