Қўқондаги йирик савдо комплекси ёниб кетди
![Қўқондаги йирик савдо комплекси ёниб кетди](http://static.xabar.uz/crop/2/0/720_460_95_2077018276.jpg)
12 июнь куни Қўқон шаҳар, Байналминал кўчасида жойлашган «Буюк ипак йўли» савдо комплекс худудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда. Вазият назоратга олинган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида ҳабар келиб тушмади.
Қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter