Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қора рўйхат»даги Рамзан Қодиров Помпеога қарши чекловлар киритди

«Қора рўйхат»даги Рамзан Қодиров Помпеога қарши чекловлар киритди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ давлат котиби Майк Помпеога қарши «унинг барча ҳисобларини блокловчи» санкциялар киритди. Бу ҳақда «Грозний ТВ» телеканали хабар берган.

Қодиров илгари Помпеони Чеченистонни таклиф қилганини эслади, аммо ҳозир раҳбарининг сўзларига кўра, у энди бунга ҳақли эмас.

«Мана шу, мен таклифномани бекор қиламан ва унинг республикадаги ҳисоблари беркитилишини эълон қиламан», - деди Қодиров ҳукумат аъзолари иштирокидаги йиғилишда.

Шунингдек, Қодиров яна бир жиддий айблов билан чиққан: Жорж Флойднинг ўлими ва АҚШдаги муаммолар Трампни иккинчи муддатга сайлаш учун уюштирилаётган ҳаракатлардир. 

Биз бундан аввалроқ, Чеченистон раҳбари ва унинг оила аъзоларининг «қора рўйхат»га киритилгани ҳақида хабар берган эдик. Қодиров бунга жавобан Вашингтон нима учун «ҳеч қачон сиёсатга аралашмаган» қизлари ва турмуш ўртоғини киритганини тушунмаганлигини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг