Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланди
Қорақалпоғистонда мактабларни бепул озиқ-овқат билан таъминлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, бугун, 11 октябрдан бошлаб Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл ва Амударё туманлари ҳамда Нукус шаҳридаги жами 98 та умумтаълим мактабларида бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб Ҳукуматнинг жорий йил 25 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter