Қорақалпоғистондаги аянчли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
2023 йил 4 феврал куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани ҳудудида «А» исмли фуқаро «Нексия» русумли автомашинаси билан А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётганида шу йўлнинг 960-961 километрида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mersedes-Benz юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада одам ўлими билан боғлиқ оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ҳодиса оқибатида 5 киши вафот этган. Уларнинг иккитаси эркак, учтаси эса аёл киши бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-бўлим «а» (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter