Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшиқчи Пьер Нарцисс 45 ёшида вафот этди

Қўшиқчи Пьер Нарцисс 45 ёшида вафот этди

Асли келиб чиқиши камерунлик бўлган россиялик қўшиқчи Пьер Нарцисс 45 ёшида Москвада вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Валерия Калачева инстаграм саҳифасида хабар берди.

Пьер Нарцисс ёшлигида қариндошлариникида яшаш учун Камерундан Россияга кўчиб келган, кейин Москва давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган. 1990 йилларнинг охирларидан бошлаб у КВНда қатнашади, телекўрсатувда иштирок этади.

У «Юлдузлар фабрикаси» шоусининг иккинчи мавсумида машҳурликка эришган. Унинг «Шоколадный заяц» қўшиғи ўз даврининг хитига айланади.

Маълум бўлишича, қўшиқчи буйрак операциясидан сўнг вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг