Қосим-Жомарт Токаев ИИВга янги раҳбар тайинлади

Қосим-Жомарт Токаев Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинлади. Бу вазифани Марат Ахметжанов бажаради, дея хабар беради Zakon.kz.
Тайинлов тўғрисидаги фармон Оқўрда сайтида эълон қилинди. Унга кўра Марат Ахметжанов Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси лавозимидан озод қилиниб, Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Қайд этилишича, ИИВнинг аввалги раҳбари Ерлан Турғумбаев Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланган.
Шунингдек, Қозоғистон президенти фармони билан Гизат Нурдаулетов Бош прокурор лавозимидан озод этилди ва у янги лавозимга тайинланди.
Гизат Нурдаулетов Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси — Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter