Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик кўмагининг иккинчи қисмини етказиб берди. Афғонистон фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилган кўмак дори-дармон, тиббий ускуналар ва шахсий ҳимоя воситаларидан иборат.
Қарийб 3,4 тонналик инсонпарварлик кўмаги Қозоғистон бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида, KazAID кўмагида ҳаво йўли орқали етказилган.
Қозоғистон қўшни давлатга бир неча кун аввал темирйўл орқали 2,2 минг тонна кўмак йўллаганди.
Остона аввал ҳам кучли зилзиладан азият чекаётган Афғонистонга гуманитар кўмак жўнатган.
Қозоғистон Афғонистон билан йиллик савдо айланмасини бир миллиард доллардан уч миллиард долларга ошириш режасини ҳам эълон қилган.
Ўзбекистон ҳам бағрикенглик ва яхши қўшничилик рамзи сифатида Афғонистонга мунтазам равишда инсонпарварлик юки етказиб бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиришини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter