Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон чегарасида ушланган шахс ўзбекистонлик экани тасдиқланмади

Қозоғистон чегарасида ушланган шахс ўзбекистонлик экани тасдиқланмади

Қозоғистон чегарасида Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олингани хабар берилганди.

Ушбу шахс 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) «Жибек жоли» ўтиш пунктида ушланган. 

Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг