Қозоғистонда 14 та юк вагони рельсдан чиқиб кетди

Бугун эрта тонгда Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти яқинида Қарабас ўтказиш йўлида 14 та юк вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда NUR.KZ хабар берди.
«17 ноябрь куни соат 06:15 да Қарағанда вилоятининг Қарағанда-Сортировочная-Акадир участкасининг Қарабас – ОП 767 йўлида 14 та вагон юк поездида рельсдан чиқиб кетди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ», – дейилади хабарда.
Мазкур участкада йўловчи ва юк поездларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, рельсдан чиқиб кетиш хусусий мулкдорларга тегишли вагонларнинг носозлиги туфайли содир бўлган. Қурбон бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter