Қозоғистонда болалар 5 ёшдан мактабга боришлари мумкин

Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги болаларни мактабларнинг биринчи синфга қабул қилиш бўйича янги қоидани тасдиқлади. Бу ҳақда «Ca-news.org» хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, барча мактаблар 7 ёшли болаларни, шу билан бирга, жорий тақвим бўйича олти ёшли болаларни, билим даражасидан қатъи назар, таълим маскани атрофида яшаётган бўлса бас — биринчи синфга қабул қилади.
Сентябрь-декабрь ойларида туғилган болалар, агар йил охиригача 6 ёшга тўлса, биринчи синфга боришлари мумкин.
Агар шундай болалар биринчи синфга қабул қилинмаса, бу ҳақда ота-оналар Халқ таълими вазирлигининг ўзлари яшаётган ҳудуддаги қуйи бўғинларига шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатлар шу йил 1 июндан 30 августга қадар қабул қилинади.
Биринчи синфга қабул ҳужжатлари орасидан яшаш жойидан маълумотнома чиқариб ташланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter