Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистоннинг жанубида йирик ёнғин содир бўлди

Қозоғистоннинг жанубида йирик ёнғин содир бўлди

Фото: «РИА Новости»

Бугун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги пластик ром ишлаб чиқариладиган цехда йирик ёнғин келиб чиқди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Ҳалок бўлган ёки жабрланганлар йўқ, дейилади Қозоғистон ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларида.

Бугун маҳаллий вақт билан соат 04:20 да цехнинг томидан қуюқ тутун чиқаётгани ҳақидаги хабарлар келиб тушган. Олов цехнинг 5 минг квадрат метр қисмини эгаллаган.

«Соат 07:50 да ёнғин бартараф этилди. Ёнғин келтирган талофот ҳисоблаб чиқиляпти», – дейилади қўмита хабарида.

Ёнғинни бартараф этиш учун 85 нафар ўт ўчирувчи ва 20 та техника жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг