Қуролли кучларимиз Исроилнинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларига тайёр – Эрон ТИВ
Эрон Исроил ёки АҚШ зарба берган тақдирда фойдаланиши мумкин бўлган юзлаб ракеталарни тайёрлаб қўйди. Бу ҳақда The New York Times Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор манбаларга таяниб ёзмоқда.
Шунингдек, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Арагчи мамлакат ҳарбий кучлари Исроил томонидан бўладиган эҳтимолий жавоб ҳужумларига тайёрлигини билдирган.
«Бугун кечқурун биз БМТ Низомининг 51-моддасига асосан Ғазо ва Ливандаги геноцид учун масъул бўлган ҳарбий объектларни нишонга олиб, ўзимизни ҳимоя қилдик.
Биз Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун етарли бўлган муддат – қарийб икки ой давомида катта вазминлик кўрсатганимиздан кейин шундай қилдик.
Агар Исроил режими кейинги жавоб чораларига қўл урмаса, бизнинг ҳаракатимиз якунланади. Акс ҳолда эса бизнинг жавобимиз кучлироқ ва қаттиқроқ бўлади», – дейди Эрон ТИВ раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter