Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
Давримизнинг энг кучли теннисчиларидан бири Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади.
«Улкан тож» турнирларининг 22 карра ғолиби Дэвис кубогида Испания терма жамоаси билан бирга мағлубият учради.
38 ёшли Надал Нидерландия терма жамоаси аъзоси Ботик ван де Зандшулпга икки сетга кўра (6-4, 6-4) имкониятни бой берди. Ўйин Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказилди.
Аввалроқ Рафаэл Надал Дэвис кубогидан сўнг профессионал фаолиятига нуқта қўйишини эълон қилганди.
Рафаэл Надал «Улкан тож» турнирларининг яккалик баҳсларида 22 марта ғолиб бўлган (иккинчи кўрсаткич), жумладан, Франция очиқ чемпионатида 14 марта зафар қозониб, рекорд ўрнатган. US Openни — тўрт марта, Уимблдон ва Australian Openни — икки мартадан ғолиб сифатида тарк этган. Теннисдаги яккалик баҳсларида кўрсатган юксак натижалари учун «Олтин тож» билан тақдирланган («Улкан тож»нинг барча турнирлари ғолиби ва олимпия олтин медали учун).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter