Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли ҳукумат маркази директори рақамлаштиришнинг афзаллик жиҳатига мисол келтирди

Рақамли ҳукумат маркази директори рақамлаштиришнинг афзаллик жиҳатига мисол келтирди

АКТ соҳасида лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича эксперт комиссияси фаолияти тўлиқ рақамлаштирилди. Бу ҳақда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Муҳитдинов маълум қилди.

«АКТ соҳасида лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича эксперт комиссияси фаолиятини тўлиқ рақамлаштирганимиз ҳисобига, техник топшириқлар бўйича хулосаларни бериш вақти бир неча баробарга қисқарди.

Аввал комиссия аъзоларининг ҳар биридан имзо йиғиб чиқиш талаб этилган. Агар комиссия аъзоси хизмат сафарида бўлса, унинг имзосисиз ҳужжат расмийлаштирилмас эди.

Бугун ҳужжат топширишдан бошлаб хулоса олишгача бўлган жараённи мурожаатчи бемалол кузатиб бориши мумкин», деб ёзади марказ директори ўзининг facebookдаги саҳифасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг