Рақамли маркировка операторлари Россия ва Ўзбекистон ўртасида дориларни етказиб беришни соддалаштириш бўйича келишувга эришди

«Иннопром»да CRPT Оператори ва CRPT Турон Россия ва Ўзбекистон ўртасида дориларни етказиб беришни соддалаштириш бўйича асосий ҳужжатни имзолади.
Бу Россия ва Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим қадамдир. Ҳужжат икки давлат ўртасида дори воситалари маркировка кодларини ўзаро тан олишни назарда тутади.
«Бу қадам 2024 йил 9 сентябрда Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган келишувнинг давоми ҳисобланади. Ҳужжат Россиянинг «Честний знак» маркировкалаш тизими ва Ўзбекистоннинг ASL BELGISI тизими ўртасида маълумотлар алмашинувини назарда тутади. Бу мамлакатларимиз ўртасида дориларни етказиб беришни сезиларли даражада осонлаштиради», - дея изоҳ берди CRPT директорлар кенгаши аъзоси Александр Демянов.
Маркировка тизими операторлари ахборот ҳамкорлиги регламентини ишлаб чиқдилар: унда маълумотлар алмашиш тартиби ва муддатлари, узатиладиган маълумотлар таркиби белгиланган. «Иннопром»да ҳужжатнинг техник, якуний қисми имзоланди. Имзолаш кодларни ўзаро тан олиш механизмининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди.
«Ҳужжат 2025 йил 1 майдан кучга киради. Бу Россия ва Ўзбекистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим воқеадир. Маркировка кодларини ўзаро тан олиш нафақат логистика ва дори воситаларини етказиб беришни соддалаштиради, балки икки мамлакат фармацевтика бозорига бўлган ишончни мустаҳкамлайди», - деди CRPT ТУРОН бош директори Анатолий Бачикалов.
Маълумот учун:
Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази (ITRM ёки CRPT) оператори бўлган «Честний Знак» давлат маркировка тизими Россияда 2019 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилмоқда. Унинг мақсади бозорда маҳсулотларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишдир. Бугунги кунда маркировка 27 та товар гуруҳини қамраб олади, яна 13 тасида бепул ихтиёрий тажрибалар ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter