Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Аббосбек Файзуллаев Истанбул клубида ўйнайди

Расман: Аббосбек Файзуллаев Истанбул клубида ўйнайди

Аббос Файзуллаев расман Туркия чемпионатида фаолият олиб боради. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоасига ўтди. Файзуллаев Туркия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. Ушбу клубда яна бир ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам ўйнайди. 

Туркия клуби ярим ҳимоячини Москванинг ЦСКА жамоасидан 7,5 млн евро эвазига сотиб олди.

Аббос Файзуллаев ЦСКА жамоаси таркибида 2 мавсум ўтказиб 72 маротаба майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган ва 22 маротаба голли узатма амалга оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг