Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусда бўлади

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусда бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Беларус президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8-9 июл кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Томонлар Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида устувор йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари делегациялари ва ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг