Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев мажлисда нима учун қора кўзойнак тақиб қатнашганига изоҳ берди

Расул Кушербаев мажлисда нима учун қора кўзойнак тақиб қатнашганига изоҳ берди

Депутат Расул Кушербаев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида қора кўзойнак таққан ҳолда қатнашди. Палата тарихида илк бор онлайн эфирда намойиш этилган мажлисдаги ушбу ҳолатга кўпчилик эътиборига тушган.

Расул Кушербаевнинг «Дарё»га маълум қилишича, у кўзида қизариш ва шиш борлиги учун мажлисда қора кўзойнак тақиб қатнашишга мажбур бўлган.

«Бир ойча аввал кўзимга яра чиққанди. Қизариш ва шишлар бор. Эътибор бермай юргандим. Ҳозир даволаняпман. Кўзойнакни ҳам бир ҳафтадан буён тақиб юрибман. Уйда ўтириб, дам олсам ҳам бўларди. «Кўзи оғригани учун ҳам ётиб олибди», деган гаплар бўлмасин деб ишга чиқдим. Боз устига иш ҳам кўп… Ёруғда ишлашга озроқ қийналдим, шу боис кўзойнак тақишга мажбур бўлдим. Бир-икки кунда кўзойнакдан халос бўламан», — деган депутат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг