«Реал» Испания Суперкубоги соҳиби бўлди

Испания Суперкубоги финали доирасида «Реал» – «Атлетико» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунига кўра Зинедин Зидан шогирдлари қийинчилик билан Суперкубокни қўлга киритди.
Саудия Арабистонида ўтказилган баҳсда асосий вақт 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Шунингдек, қўшимча бўлимларда ҳам нурсиз дуранг сақланиб қолди.
115-дақиқада «матрасчилар» олдинга ўтиб олишлари мумкин эди, бироқ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Альваро Моратани Федерико Вальверде қўполлик билан тўхтатиб қолди ва қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Пеналтилар сериясида эса омад «Реал»га кулиб боқди.
Испания Суперкубоги, финал
«Реал» Мадрид – «Атлетико» 0:0 (пенальти – 4:1)
«Реал» Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Иско (Родриго, 60), Кроос (Винисиус Жуниор, 103), Каземиро, Вальверде, Модрич, Йович (Мариано Диас, 83).
«Атлетико» – Облак, Хименес (Савич, 98), Триппьер, Фелипе, Лоди (Льоренте, 89), Эррера (Витоло, 56), Сауль, Корреа, Томас, Жоау Феликс (Арьяс, 101), Мората.
Огоҳлантиришлар: Фелипе (27), Томас (74), Менди (90), Модрич (90), Вальверде (111), Хименес (111), Корреа (115), Карвахаль (115), Савич (115).
Четлатиш: Вальверде (115).
Манба: uff.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter