Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистика университетида ректорга салом бермаган талабанинг калтаклангани айтилмоқда

Журналистика университетида ректорга салом бермаган талабанинг калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талаба ректорга салом бермагани учун ўқитувчилар, жумладан ОТМ проректори томонидан калтаклангани айтилган хабарлар тарқалди.

Университет маъмурияти ҳолат юзасидан ўрганиш бошланганини маълум қилган.

«Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети маъмурияти ҳозиргина ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган университетга доир хабар бўйича ички суриштирувларни бошлаган ва масала барча тарафдан тўлиқ ўрганилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, университет ташкил этилганидан буён бу каби ҳолатлар ЎзЖОКУда кузатилмаган ва университет жамоаси, айниқса, ректори томонидан талабаларга нисбатан ҳар қандай салбий муносабат доим қораланади.

Биз университет жамоаси билан юқоридаги каби вазиятларга қарши эканимизни билдириб, ҳолат бўйича яқин соатларда аниқ маълумотлар берилишини маълум қиламиз», – дейилади маъмурият муносабатида.

Мазкур муносабатдан сўнг муассаса ректорининг ҳам аудио шаклидаги муносабати тарқатилди. Унда ректорнинг ўзи шахсан бу ҳақдаги хабарни ижтимоий тармоқлар орқали билганини, ҳолатга муносабати салбий экани ва воқеа ортидан калтакланган талабага бирор босим бўлмаслигини таъкидлаган (аудио юқорида).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг