Рим папасининг аҳволи оғир бўлиб қолмоқда: тафсилотлар

Рим папаси нафас олиш соҳасидаги оғир касаллик сабаб мураккаб аҳволда қолмоқда.
Ватиканнинг маълум қилишича, Папа Францискнинг "узоқ давом этган астмага ўхшаш нафас олиш касаллиги"дан кейин аҳволи оғирлигигича қолмоқда.
Баёнотда айтилишича, 88 ёшли понтифик ҳолати “кечагидан ҳам ёмонроқ” ва унга қон қуйилган.
Ватиканнинг таъкидлашича, қон қуйиш анемия билан боғлиқ тромбоцитлар даражаси пастлиги сабабли зарур деб топилган.
Рим папаси 14 февралдан бери Римдаги Агостино Гемелли шифохонасида қўшалоқ пневмониядан даволанмоқда. Бронхит билан оғриганидан кейин нафас олиш қийинлиги сабабли шифохонага ётқизилган.
Касаллиги туфайли Рим папаси Франциск ўзининг анъанавий якшанба кунги ваъзини кетма-кет иккинчи ҳафта ўтказиб юборади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter