Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рома» Раньерини йиғлатди (видео)

«Рома» Раньерини йиғлатди (видео)

Фото: «Спорт24»

Италия «А» сериясининг сўнгги турида бутун стадион Клаудио Раньери исмини айтиб олқишлади ва қуйидаги мазмундаги баннер кўтарилди: «Жаноб Раньери: керакли вақтда сиз чақирувни қабул қилдингиз. Биз сиздан жуда миннатдормиз».

«Рома» тарбияланувчиси ва кейинчалик мураббий сифатида клубга Скудеттони тақдим этишга жуда яқин келган Клаудио Раньерини мавсум оралиғида қутқарувчи сифатида Римга таклиф қилинганди.

Энди Клаудио яна «Рома»ни тарк этади — у баҳорда Эусебио Ди Франческо бўшатилганида клуб билан вақтинча шартнома имзолаганди ва бошиданоқ фақат ёзга қадар ишлашини биларди. Баннерни кўриб, у мухлисларга таъзим қилди ва ўйин вақтида йиғлаб юборди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг