Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия икки мамлакатга газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди

Россия икки мамлакатга газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди

Россиянинг «Газпром» компанияси «Булгаргаз» (Болгария) ва ПГНиГ (Полша) компанияларига газни рублда тўламаганлиги сабабли маҳсулот етказиб беришни бутунлай тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга, шунингдек, Марказий банк ва «Газпром»га 31 мартгача газга ҳақ ундиришнинг янги тартибини белгилашни топширганди. Унга кўра «дўст бўлмаган» мамлакатлар газ учун тўловни рублда тўлаши шарт қилиб қўйилган.

Аммо G7 мамлакатлари Путиннинг ушбу талабини яхши кутиб олмаганди.

«Газпром» газ учун тўлов рублда амалга оширилмагунча Полша ва Болгарияга етказиб бериш тўхташини маълум қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг