Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия самолёти Тошкентда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Россия самолёти Тошкентда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Фото:«Fergana Agency»

Россиянинг «Аэрофлот» компаниясига тегишли самолёт бугун тонгда Ўзбекистон пойтахтига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

РИА «Новости» маълумотига кўра, бунга йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашуви сабаб бўлган.

Самолёт Деҳлидан Москвага учаётган бўлган. Бемор йўловчига қараш учун шифокорлар гуруҳи жалб этилган.

Москвага парвоз давом этиши ҳам маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг