Россияда 13 нафар ўзбекистонлик ЙТҲда жароҳатланди
Россиянинг Волгоград вилоятида Ўзбекисон фуқаролари бўлган микроавтобус ағдарилиб кетиши оқибатида 13 нафар йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда Россия ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Москва вақти билан соат 07:15 да Моксва—Волгоград автомобиль йўлининг 923-километрида «Газель» маркали автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.
«Салонда 14 йўловчи бўлган — уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари», — дейилади хабарда. ЙТҲ оқибатида 13 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter