Россияда 24 март мотам куни деб эълон қилинди
Россия президентининг «Крокус Сити Холл»да кеча тунда содир этилган теракт юзасидан россияликларга телемурожаати бошланди.
Путин мазкур ҳодисани «қонли теракт» деб атади.
У, шунингдек, жабрланганларга шифокорлар томонидан етарлича ёрдам кўрсатилишига ишонишини айтиб, шифокорларга ҳамда теракт пайтида жабрланганларга ёрдам берган бошқа фуқароларга миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, мамлакат бўйлаб 24 мартни мотам куни деб эълон қилди.
«Терактда қурбон бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман.
Ҳозирда Москва ва бошқа ҳудудларда кенг миқёсли антитеррор амалиётлари олиб бориляпти. Теракт содир этган 4 нафар шахс қўлга олинди. Улар Украина томонга қочиб яширинишга уринган.
Асосийси, Крокус қирғини ортида турганларнинг янги жиноятлар содир этишига йўл қўймаслик», – деди Путин.
Путин, шу билан бирга, Украина томонида, дастлабки маълумотларга кўра, теракт иштирокчилари чегарани кесиб ўтишлари учун «йўлак» тайёрлаганини таъкидлайди.
«Россия Федерацияси Крокусдаги терактни тайёрлаганларнинг барчасини аниқлайди ва жазолайди», – деди Путин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter