Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия армияси жиддий муаммо қаршисида қолди - Bloomberg

Россия армияси жиддий муаммо қаршисида қолди - Bloomberg

Bloomberg Кремль ва Россия Мудофаа вазирлигига яқин учта аноним манбага ёзишича, мамлакатда 2024 йил охиригача ҳарбий сафарбарлик бўлиши мумкин.

Россия армиясида Украинадаги фронтдаги йўқотишлар ўрнини босиш учун етарлича аскар йўқ, бу Россия босқинининг 2022 йил февралида бошланганидан бери энг юқори даражага етди, дейилади хабарда.

Вазиятдан хабардор шахснинг айтишича, вилоят мутасаддилари армия чақирилувчилар учун тўловлар ошганига қарамай, ўртача квоталарнинг учдан бир қисми тўлмаяпти. 

Россия армиясининг Курск вилоятидаги Украина қўшинларининг ҳужумини қайтариш ва чегарани ўз назоратига олишга қодир эмаслиги мамлакатда мудофаа захиралари йўқлигини кўрсатди.

Агентлик манбаларидан бирининг сўзларига кўра, буларнинг барчаси Россия расмийларини фронтдаги ҳарбийларга муҳлат бериш учун «ротация» сифатида тақдим этилиши мумкин бўлган янги сафарбарликни амалга оширишга мажбур қилиши мумкин.

Бошқа Bloomberg манбасининг айтишича, янги сафарбарлик учун буйруқ 2024 йил охирида берилиши мумкин.

2022 йил 21 сентябрда Президент Путин Россияда 300 минг кишини қамраб олган қисман сафарбарлик эълон қилди. Октябрь ойи охирида Путин мобилизация якунланганини айтди, бироқ тегишли фармонни имзоламади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг