Россияда енгил машина заводларидан 5 та қолди, уларда ҳам ишлар «беш» эмас

Ғарб давлатлари санкциялар киритганидан сўнг ва логистикадаги ҳар хил муаммолар сабабли Россияда енгил машиналарни чиқарувчи заводлардан фақат 5 таси ишлаб турибди, деб хабар берди «Автостат».
Булар:
- Haval (Тула)
- УАЗ
- АвтоВАЗ
- Mazda-Sollers ҚК (Владивосток)
- Автотор (Калининграддаги ушбу заводда Hyundai ва Kia йиғилмоқда, BMW чиқарилиши тўхтаган).
Stellantis концерни Калугадаги заводи тўхтатилишини расман эълон қилган. Бу ерда Peugeot 408 ва Citroen C4 седанлари, Peugeot Expert/Traveller, Citroen Jumpy/SpaceTourer ва Opel Vivaro/Zafira Life каби фургон ва микроавтобуслар чиқариларди. Қолаверса, Peugeot Partner, Citroen Berlingo ва Opel Combo ҳам шу завод уловлари.
General Motors автоконцерни Россиядан бутунлай кетишини эълон қилди.
Хитойнинг Lifan компанияси эса 15 апрелда сўнгги автомобилини сотиб тугатиб, Россияни тарк этди.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирча ишлаб турган «Автотор» ва Mazda-Sollers заводларида яқин орада бутловчи қисмлар тугаб қолиши мумкин. «АвтоВАЗ» 24 апрелга қадар таътилда. Майнинг биринчи санасидан УАЗ ҳам корпоратив таътилга чиқишни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter