Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ҳамюртимизнинг бошига ғишт тушиб кетди

Россияда ҳамюртимизнинг бошига ғишт тушиб кетди

фото: xabar.uz

Россияда қурилиш майдонида ўзбекистонлик ишчилардан бирининг бошига 15 қаватдан ғишт тушиб кетди.

Ҳодиса Санкт-Петербург вилоятининг Пушкинский туманидаги Шушари посёлкасида ҳудудидаги Школная кўчасида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа 11 феврал куни соат 11:18 да содир бўлганлигини маълум қилган.

Марҳум 44 ёшли эркак бўлган. У 3 феврал куни Россияга ишлаш мақсадида борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш материалларини кўтариш вақтида содир бўлган. Эркак олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг