Россияда миллиардер ва собиқ депутат Володин қўлга олинди
Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида миллиардер, хайриячи ва собиқ депутат Дмитрий Володин пора берганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ҳуқуқ-тартибот идорасидаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, воқеа 21 август куни содир бўлган. Тадбиркор Росреестр ходимига пора берганликда гумонланиб қўлга олинган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тун бўйи иш бўйича қидирув ишларини олиб боришган. Бошқа тафсилотлар ва ҳолатлар аниқланмаган.
Маълум қилинишича, Володин «Справедливая Россия» минтақавий бўлими депутати бўлган. У мамлакатдаги ўндан ортиқ компанияга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter