Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги хонадонларнинг бирида тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Россиядаги хонадонларнинг бирида тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Калининград шаҳридаги уйда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жонсиз ҳолатда топилган.

Вазиятдан хабардор манбага кўра, марҳумларнинг икки нафари 26 ёшда, бошқалари эса 35 ва 42 ёшда бўлган. Тахминларга кўра, улар 11-13 апрель оралиғида вафот этган.

Воқеа жойида терговчилар иш олиб борган. Дастлабки текширувларда марҳумларнинг жасадларда зўраки ўлимнинг белгилари топилмаган. Фожиага фуқароларнинг ис газидан захарланиши сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан «Эҳтиётсизлик орқасида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Прокуратура жиноят ишини тергов қилиш жараёни ва натижаларини назорат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг