Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ёшлик чегарасини 38 гача кўтаришмоқчи

Россияда ёшлик чегарасини 38 гача кўтаришмоқчи

Фото: Kp.ru

Россияда яқин йилларда ёшлик чегарасини 38 ёшгача кўтаришмоқчи. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) раҳбари Валерий Фёдоровга асосланиб ТАСС хабар берди.

Фёдоровга кўра, «ёшлик чегараси» унча ёш бўлмаганларга тасалли бериш учунгина эмас, балки ёрдам чораларини каттароқ ёшлиларга ҳам татбиқ этиш мақсадида кенгайтирилади. У давлатнинг имтиёзли дастурларини кўзда тутган.

Ҳозир энг муҳим мақсадларимиздан бири — мамлакатда умр кўришни узайтиришдир, таъкидлади Фёдоров.

Россияда охирги марта ёшларнинг ёшини 2020 йилда 35 ёшгача қилиб оширишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг