Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик депутатларнинг мамлакатдан эркин чиқиб кетишига тақиқ қўйилди

Россиялик депутатларнинг мамлакатдан эркин чиқиб кетишига тақиқ қўйилди

Россияда Федерация Кенгаши ялпи мажлисда сенаторлар ва депутатларнинг мамлакатдан ташқарига сафарларини мувофиқлаштириш мажбурияти тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«Россия Федерацияси сенаторининг мақоми ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонун сенаторлар ва депутатлар Россиядан ташқарига чиқишга рухсат беришлари шартлиги ҳақидаги қоида билан тўлдирилди. расмий хизмат сафарлари бундан мустасно.

Бундай тасдиқлаш муддатлари ва тартиби парламент палаталари кенгашлари томонидан белгиланади.

Таъкидланишича, парламент аъзоларининг ваколатлари «Россиядан рухсатсиз чиқиб кетган тақдирда» муддатидан олдин тугатилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси сенатор Вячеслав Тимченко ва Давлат думаси депутатлари: Олег Морозов, Василий Пискарев ва Виктор Пинский томонидан тайёрланган. Ташаббускорлар буни хавфсизлик масалалари билан боғлашмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг