Россиялик ўсмир ухлаб ётган бошпанасиз одамни ёқиб юборди
Сахалин вилоятида 16 ёшли ўсмир ухлаб ётган уйсиз одамга ўт қўйиши оқибатида унинг ўлимига сабабчи бўлди. Ўсмирга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг расмий вакили маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, 7 январга ўтар кечаси айбланувчи маст ҳолда доимий яшаш жойи бўлмаган 46 ёшли эркак билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг, уйсиз эркак ётоқхона йўлагида ухлаб қолган, ўсмир эса пластик қадоқларни ёқиб, жабрланувчининг танаси устига ташлаган. Натижада уйсизнинг кийими ёниб кетган ва ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Ўсмир РФ ЖКнинг 105-моддаси билан айбланмоқда. Ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинаётгани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter