Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик сержант тинч аҳоли вакилини ўлдирганини тан олди

Россиялик сержант тинч аҳоли вакилини ўлдирганини тан олди

Фото: ВВС

Россия аскари Вадим Шишимарин Украинанинг Суми вилоятида қуролсиз тинч аҳоли вакилини ўлдирганликда қўйилган айбловларни тан олди, деб хабар бермоқда «BBC».

Шишимарин Украинадаги ҳарбий жиноятларда айбланиб судга тортилган биринчи россиялик ҳарбийдир. У уруш қонунларини бузиш, қасддан одам ўлдириш каби моддалар бўйича айбланмоқда. Унга 10 йилдан 15 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Украина Бош прокуратурасига кўра, 28 февраль куни Шишимарин Чупахивка қишлоғида яшовчи 62 ёшли фуқарони ўлдирган. Тақдим этилган видеога кўра, аскар рус ҳарбийлари карвони ўққа тутилгач, ҳамкасблари билан шахсий автомобилни тортиб олганини айтади. Кейин, унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар йўлда тинч аҳоли вакилининг телефонда гаплашаётганини кўришган. Шишимаринга ўқ узиш буюрилган ва у бу ишни қилган.

21 ёшли Вадим Шишимарин Иркутскда туғилган ва Москва вилоятида ҳарбий хизматда бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг