Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик ва беларуслик спортчилар нега халқаро мусобақалардан четлатилди?

Россиялик ва беларуслик спортчилар нега халқаро мусобақалардан четлатилди?

Фото: «Caliber»

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах россиялик ва беларуслик спортчилар нега расмий мусобақалардан четлатилганини изоҳлади.

Лозанна (Швейцария)да ташилотнинг 139-сессияси ўтказилди.

«Нега ушбу вазиятга дунёдаги кўплаб бошқа ҳарбий низоларга қараганда бошқача ёндашдик? Бунга иккита жавоб бор. Биринчидан, Украинадаги вазият Олимпия сулҳини қўпол бузиш саналади.

Иккинчидан, Украинадаги вазият жаҳон тарихида бурилиш ясашга қодир кенг қамровли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга эга», — деди Томас Бах.

Эслатиб ўтамиз, ХОҚ феврал ойи охирида халқаро спорт федерацияларига мурожаатида россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақаларга қўймасликни тавсия қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг