Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сағбон» подстанциясида яна авария содир бўлди

«Сағбон» подстанциясида яна авария содир бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Олмазордаги юқори кучланишли элeктр узатиш тармоғида носозлик юзага кeлди.

Маълум қилинишича, Олмазор туманининг Қорақамиш 1/2, 1/3, 2/1, 2/4-мавзелари, «Пахта», «Тепа Гузар», «Сағбон», «Гулзор» МФЙлари, Норас Тепа, Нозимахоним 3-тор, Сағбон 1-тор, Сағбон 2-тор, Сағбон 12-тор, Сағбон 13-тор, Келес йўли, Ўразбоева, Олтинсой, Мояриқ, Мойқўрғон, Г.Гафуров, Охунбобоев ҳамда Дадабаева кўчалари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВА бўлган «Сағбон» подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмасида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида узилиш содир бўлди.

Қайд этилишича, айни вақтда Олмазор туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган.

«Тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади.

Юзага келган фавқулодда аварияли узилиш вақти келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади  хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Сағбон» подстанциясида аввал ҳам бир неча бор носозлик юзага кeлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг