Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева аҳолини ўйлантираётган энг долзарб масалаларни санади

Саида Мирзиёева аҳолини ўйлантираётган энг долзарб масалаларни санади

Фото:«Facebook»

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Фейсбукдаги саҳифасида мактабларда аҳолини қийнаётган муаммолар ва уларинг ечими борасида ёзди. 

«Бугун сиз билан мулоқотимнинг илк якунларини сарҳисоб қилмоқчиман. Аввалги постда ёш авлодни миллий қадриятлар ва инсонпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга оширишда мактабларнинг ўрнини муҳокама қилдик.

Билдирилган изоҳларга кўра, сизни энг кўп ташвишга солаётган муаммолар қуйидагилар:

1. Қишлоқлардаги мактабларнинг аҳволи қониқарсизлиги

2. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши

3. Малакали ўқитувчилар етарли эмаслиги ва уларнинг ҳисобот тўлдириш билан овора экани

4. Ҳар бир боланинг индивидуал иқтидорини ривожлантирувчи фанларнинг етарли эмаслиги

5. Компьютер синфлари ва интернет билан боғлиқ муаммолар.

Дарсларда уяли телефонлардан фойдаланиш, мактаб кийими, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва бепул футбол майдонларига оид масалалар ҳам тилга олинди», — дейди Мирзиёева.

Саида Мирзиёева шунингдек, тегишли вазирликлар ушбу вазифаларни ҳал этишни бошлаганини айтиб, «жамият учун муҳим бўлган бундай масалалар ечимини топиш маълум вақт, ресурслар, экспертлар муҳокамаси, зарур ҳужжатлар тайёрлаш ва албатта ҳар биримиздан тиришқоқлик ва бироз ташаббус талаб этишини» таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг