Саккиз кунга бориб, тўққиз ой қолиб кетган фазогирлар Ерга қайтди

Фазодаги тўққиз ойлик саргузаштдан сўнг, NASA астронавтлари Бутч Уилмор ва Суни Уилямс ниҳоят уйга қайтишмоқда. Улар Халқаро космик станцияда 8 кун ўрнига 9 ой қолиб кетишганди. Ҳаммасига техник носозликлар айбдор.
SpaceX капсуласи Уилмор ва Уилямсни Ерга қайтармоқда, уларнинг шериклари ҳам бор — NASA астронавти Ник Ҳейг ҳамда россиялик космонавт Александр Горбунов.
Капсула 18 март куни Гринвич вақти билан соат 05:05 да (бизнинг вақт билан 10:05 да) ХКСдан узилиб, ўша куни Гринвич вақти билан 21:57 да (бизнинг вақт билан 19 март 03:57 да) Флорида соҳиллари яқинига тушиши белгиланган. Об-ҳаво шароитига қараб «учрашув вақти» ўзгариши мумкин.
Бутун дунё эътиборига тушган ушбу воқеа шу нуқтада ниҳоясига етиши мумкин, фазогирларга сўнгги дақиқалардаги жиддий синовдан олдин омад тилаб қоламиз.
Тўлдирилган хабар!
Фазогирларни олиб қайтган Crew Dragon кемаси Флорида соҳиллари яқинида муваффақиятли қўнишни амалга оширган. NASA сайти воқеа жараёнини жонли эфирда намойиш этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter