Самарқанд автобусларида йўл ҳақи оширилди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 21 сентябрь куни «Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус) хизматларининг чекланган тарифи 1400 сўм миқдорида қилиб белгиланган. Бунгача шаҳарда йўлкира 1200 сўм бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter