Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрлангани айтилмоқда
Самарқанддаги текстиль корхоналарининг бирида ишлаган 19 ёшли қиз тунги навбатчиликда қолганида зўрланганини айтмоқда. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
«Оилавий шароитимиз оғирроқ. Оиламизга моддий ёрдам бўлсин, деб ишламоқчи эдим. Фақат онам иккимиз пул топамиз, отам ва укам ҳеч қаерда ишламайди», дейди жабрланувчи қиз.
Унинг сўзларига кўра, воқеа 23 май куни содир бўлган. Ўша куни у текстил корхонасида тунги навбатчиликда қолган. Соат кечки 10 дан ўтиб, 11 ларга яқин корхона устаси кириб келиб, ундан ташқарига чиқишини сўраган.
«Чиқмасанг бўлмайди деди. Шундан сўнг оёқ-қўлимни боғлаб, машинада олиб кетишди. Ишимизнинг ёнбошида қурилиши битмаган 9 қаватли бино бор эди. Бинонинг атрофида бир-икки одам бор эди. Оғзим боғлаб қўйилгани учун бақиролмас эдим. Ҳолат машинада содир бўлди», — дейди қиз.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидан бўлган бу қиз қонун ҳимоячиларидан кўмак кутмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter