Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Қирғизистон фуқароси кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётган 8 нафар шахс ушланди

Самарқандда Қирғизистон фуқароси кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётган 8 нафар шахс ушланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи А.О. бошчилигидаги 8 нафар маҳаллий фуқаро ижтимоий тармоқларда виртуал халқа тузиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари аниқланди.

Шунингдек, мазкур гуруҳ етакчиси А.О. интернет тармоғи орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти ғоявий раҳномаларидан бири 1980 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси М.Х. (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) билан алоқа боғлаб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида, «виртуал халқа» аъзоларининг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилди ва халқа аъзоларига нисбатан ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми, 244 (прим-1) моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг