Самарқандда бедарак йўқолган 16 яшар қиз топилди

Куни кеча Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган Н.Тўрақулова ота-онаси билан урушиб қолиб, 2021 йил 17 октябр куни соат тахминан 19:30ларда ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги хабар берилганди.
19 декабр куни бир фуқаро Самарқанд вилояти ИИБга қўнғироқ қилиб, қиз тўғрисида маълумот берган.
Қўнғироқдан сўнг, соат тунги 3:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари Нихола турган жойни аниқлаб, уни соғ-саломат ИИБ га олиб келишган.
Ҳозирда қизга ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter