Самарқандда бир бирига туташ икки уй ёниб кетди

Бугун 11 август куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Мирзотўп» МФЙда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:38 да воқеа жойига етиб бориб, (Ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 8 км.ни ташкил этади) ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган уйларда биринчисининг 150кв.м. хамда қўшни уйнинг 10 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter