Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда

Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда

2025 йил 3 июль куни Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» (WTA Silk Road Dialogue) халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Форум Туризм қўмитаси ва Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг (WTA) ҳамкорлигида ҳамда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитой Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.

Тадбирда БМТ-Туризм Бош котиби З. Пололикашвили, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, WTA раиси Чжан Сюй, шунингдек, 250 га яқин меҳмон жумладан, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳамда ҳудудларнинг расмий вакиллари, халқаро сайёҳлик ташкилотлари аъзолари, WTA аъзолари, соҳа мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

«Ипак йўли мулоқоти орқали ёрқин келажакни барпо этамиз» шиори остида ўтказилаётган тадбир дастури пленар мажлислар, давра суҳбатлари, B2B учрашувлар, тақдимотлар ва сессияларни ўз ичига олади. Тадбир иштирокчи мамлакатлар ўртасида янги ҳамкорликлар ўрнатиш ва сайёҳлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мазкур мулоқот Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи сайёҳлик йўналишларидан бири сифатидаги имиджини оширади ҳамда минтақада халқаро туризмни ривожлантириш, маданий алмашинувни кучайтириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг