Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда кучли шамол чинорни қулатди (фото)

Самарқандда кучли шамол чинорни қулатди (фото)

Фото: Eco Samarkand.

Ижтимоий тармоқлар орқали «Иштихонда 50 йиллик чинорни кесишди» мазмунида хабар тарқалган.

Табиат ресурслари вазирлиги Иштихон тумани бўлими давлат инспекторлари ҳолат ўрганилган.

Унга кўра, ҳақиқатда ҳам Иштихон тумани Қорақўйли маҳалласи ҳудудида жойлашган хизмат уйлари ва туман прокуратураси ёнидаги тахминан 50-55 ёшлар атрофидаги бир туп чинор дарахти касалланиб, ички томонидан турли зараркунандаларнинг емириши оқибатида, 6 май куни эрталаб содир бўлган кучли шамол оқибатида қулаб тушган, дейилади хабарда.

Ҳозирда, мазкур дарахт кесиб олиниб, ўрнига янги дарахт кўчатлари экиш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг